Янгиликлар

Элликқалъа давлатга юқори навли пахта топшириб, режани бажарди

Элликқалъа тумани пахта режасини бажарди. 2020 йил пахта ҳосили учун туманда 10 минг 740 гектар майдондан 25 минг 770 тонна пахта хом ашёси етиштириш бўйича жами 228 та фермер хўжаликлари ва 1 та “Бустон Кластер” маъсулияти чекланган жамияти билан контрактация шартномалари тузилган эди. Пахта ҳосили учун ғўзанинг маҳаллий ва истиқболли навлари экилиб, 213 та гуруҳга 17180 нафар теримчи бирлаштирилди.
Давлатга хирмоннинг асосий қисми юқори навларда топширилди. Шартнома мажбуриятларини биринчилардан бўлиб тумандаги “Сарбий”, “Тозабоғ” “Сарибий”, “Амиробод азаматлари”, “Дўстлик”, “Думанкалъа”, “Гулдурсин азаматлари” ва бошқа ММТПлар ҳудудидаги фермер хўжаликлари бажарди. Пахта хирмони учун барча Элликқалъа тумани халқига “Ҳорма”син айтамиз!

You may also like

Comments are closed.