Янгиликлар

Ишни Хожайли прокуратураси ўрганди: Мурожаатдаги важлар ҳаққонийми?

Ижтимоий тармоқларда тарқалган фуқаро Ж.Б.Файзуллаеванинг мурожаати Хўжайли туман прокуратураси томонидан ўрганилди. Аниқланишича, “Дослық” ММТП МЧЖнинг иморати 17.08.2020 йилда “E-IJRO AUKSION” ягона электрон савдо майдончасида ўтказилган электрон онлайн-аукционда Абдижамилова Амангул Хожаметовна томонидан сотиб олинган.

Текширишда “Дослық” ММТПга тегишли мол мулклар талон-торож бўлганлиги ҳолатлари аниқланмаган.
Бундан ташқари, Хўжайли туман ҳокими қарорига асосан А.Абдижамилова раҳбарлигидаги “JULDIZ MILANA” фермер хўжалигига умумий майдони 152 гектар ер майдони 30 йил муддатга ижарага ажратиб берилган.

Ўрганиш давомида “JULDIZ MILANA” фермер хўжалиги томонидан белгиланган режага нисбатан ортиқча майдонга шоли экилганлиги аниқланиб, мазкур шоли майдонларига лимитдан ортиқ сув ресурсларидан фойдаланилганлиги сабабли Агроинспекциянинг Хўжайли тумани бўлими томонидан 6.533.186 сўм миқдорида иқтисодий жарима санкцияси қўлланилган.

Хўжайли тумани маҳалла Кенгашининг 20.03.2020 йилги буйруғи ва “Саришунгил” ОФЙ Кенгаш аъзоларининг шу кунги йиғилиши баённомасига асосан А.Х.Абдижамилова мазкур ОФЙ раиси вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тасдиқланган. Ушбу лавозимга 11.09.2020 йилда Қаипов Нуржан Едигейевич фуқаролик ишлари бўйича Нукус туманлараро судининг 16.07.2020 йилги ижро ҳужжатига асосан қайта тикланганлиги сабабли А.Х.Абдижамилова лавозимидан бўшатилган.

Фуқаро Ж.Б.Файзуллаевага “Дослық” ММТП МЧЖ раҳбари А.Х.Абдижамилова томонидан мазкур жамият маъмурий биносидан чиқариб юбормоқчилиги тўғрисидаги важлари юзасидан судга мурожаат қилиш ҳуқуқи тушунтирилган.

Қарақалпақстан Республикасы прокуратурасы

You may also like

Comments are closed.