Нукус туманида туғилган учта эгизак қизга исм қўйилди

  23 январ куни Нукус тумани, Ақтерек ОФЙда истиқомат қилувчи Жумамуратовлар оиласида учта эгизак қиз дунёга келганлиги ҳақида маълумот берган эдик. Уларга Гавҳар, Гумис, Барчин деб исм қўйилди.

-Учта қизмнинг соғлиги яхши. Ҳамширалар доимий назорат қилиб турибди. Учтаси ҳам бир бирига жуда ўхшайди. 2019 йил берган ушбу бахтимга шукрона айтаман, – дейди Наргиза Менглибекова.
Оила аъзоларининг айтишича, эгизак қизларга исм қўйишда узоқ вақт ўйланган. Маслаҳатлардан сўнг ушбу тўхтамга келган.