Янгиликлар

Тадбиркор мурожаати ўз ечимини топдими?

«Қуролбек Омад» деҳқон хўжалиги раҳбари Қ.Наврузовнинг оммавий ахборот воситалари орқали қилган мурожаати юзасидан маълумот:
Тадбиркорнинг мурожаати юзасидан туман ҳокими бошчилигида, тегишли масъул ходимлар иштирокида мурожаатчининг масалалари тингланди.
Хусусан, АК «Халқ банк» Қорақалпоғистон Республикаси филиали ходимларидан иборат гуруҳ томонидан ушбу масала ўрганиб чиқилди. АК «Халқ банк» Қорақалпоғистон Республикаси ишчи гуруҳи томонидан берилган маълумотга асосан «Қуролбек Омад» деҳқон хўжалиги раҳбари Наврузов Қувондиқ 2020 йил 25 август куни мурожаат қилиб, банк томонидан кредит ҳужжатлари расмийлаштирилган ва 2020 йил 26 августда №6 сонли кредит шартномасига асосан «Қуролбек Омад» деҳқон хўжалигига 900 млн. сўм кредит ажратилган.
2020 йил 2 ноябр кунги аризасига биноан деҳқон ҳўжалиги раҳбари Қ.Наврузовга Ўзбекистон Республикаси Ер Кодексининг 55-моддасига ва «Деҳқон хўжалиги тўғрисида»ги Қонуннинг 8-моддасига асосан деҳқон хўжалиги учун суғориладиган ерлардан 0,35 гектаргача ажратилиши тушунтирилди. Ҳамда янгидан чорвачиликка ихтисослашган фермер хўжалиги ташкил қилиш ва ер ажратиш учун ариза киритиши бўйича ҳуқуқий маслаҳатлар берилди.
Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

You may also like

Comments are closed.