Янгиликлар

Тўрткўл туманидаги “Баркамол авлод” болалар марказида юз берган ҳодиса бўйича туман ҳокимлиги ахборот хизматининг расмий баёноти

Тўрткўл тумани “Янгиобод” МФЙда жойлашган “Баркамол авлод” болалар мактаби 1976 йилда лойиҳа асосида 100 ўринли қилиб қурилган бўлиб, 2013 йилда Давлат инвестиция дастури асосида 82,0 млн. сўм маблағ ажратилиб, мукаммал таъмирланган.
“Баркамол авлод” болалар мактаби биноси 3та қозонлар орқали иситилади. (Қозонлар газ ва кўмирда ишлашга мослаштирилган).
Жорий йилнинг 21 ноябрь куни соат 12:15 лар атрофида мактабнинг 1-қават шимолий-ғарбий томонида жойлашган 2 та хонасида чақнаш содир бўлган.
Бинонинг қозонхоналари соз ҳолатда эканлиги ва у ерда ҳеч қандай ёнғин содир бўлмаганлигини эътиборга олган ҳолда мутахассислар ушбу чақнаш бинонинг жанубий томонидан ўтиб турган қувурларидан газ сизиб чиқиши натижасида бинога тўпланган бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқдалар.
Айни пайтда ҳодиса сабаблари ўрганилмоқда.
Чақнаш содир бўлган пайтда тўгарак раҳбарлари А.Н.(аёл киши), Б.Р. ҳамда фуқаро Б.С.лар портлаш оқибатида турли даражадаги тан жароҳатларини олишган ва уларга биринчи тез тиббий ёрдам кўрсатилган.
Содир бўлган ҳолат сабаблари мутасадди идоралар ходимлари томонидан ўрганилмоқда.
Бу ҳақида яна батафсил маълумот берамиз.
Туманимиз аҳосидан куз-қиш мавсумида хавфсизлик қоидаларига риоя қилишини, яшаш жойларини, вояга етмаган болаларини қаровсиз қолдирмасликларини сўраб қолардик.

Туман ҳокимлиги ахборот хизмати.

You may also like

Comments are closed.