Янгиликлар

Беруний туман ҳокими А.Сапарбаев ва сектор раҳбарлари томонидан “Меҳр саховат” кўкрак нишонлари топширилди

Бугун Беруний туманидаги Овул ва маҳалла фуқаролар йиғини раислари, Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимида фаолият олиб бораётган бир гуруҳ фаолларга туман ҳокими А.Сапарбаев ва сектор раҳбарлари томонидан кўкрак нишонлари топширилди.
Бугун юртимизда маҳалла тизимига жуда катта эътибор берилмоқда ва давлатнинг муҳим таянчи, фуқароларнинг дарди билан яшайдиган тизимга айланди десак айни ҳақиқат бўлади. Давлатимиз раҳбари томонидан маҳалла ҳодимларининг камтарона меҳнатларини қадрлаб, “Меҳр саховат” кўкрак нишони билан тақдирлаш, бу тизимда фаолият юритаётган ҳодимларга берилган юксак эътибордир.
Берунийлик 49 нафар ҳодим шундай мукофотланганлар қаторидан жой олди. Бунга қадар ҳам соғлиқни сақлаш тизими ходимлари, тадбиркор ва фермерлар, қатор давлат хизматчилари ҳам “Меҳр саховат” кўкрак нишони билан тақдирланган эди.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати.

You may also like

Comments are closed.