Янгиликлар

Қораўзак туманида табиатга 21 млн. 898 600 сўм зарар келтирган фуқаролар жавобгарликка тортилди

Қорақалпоғистон Республикаси Экология ва атроф муҳитни муҳофаза қилиш қўмитасининг Назорат инспекцияси ҳамда Биохилмахиллик ва МЭТҲ масалалари бўлими билан биргаликда ўтказилган рейд тадбири натижасида Қораўзак тумани “Алғабас” ОФЙ худудидаги КС-3 коллекторидан фуқаролар К.Ж ва П.А, Н.С, Д.К, Д.Рлар томонидан ноқонуний равишда тақиқланган 9 дона жилка ови билан 1 дона дўнгпешона, 124 дона лешч, 5 дона оқ амур, 4 дона лаққа, 7 дона оқ сла, 23 дона зоғорабалиқ, 22 дона илонбош балиқларини овлагани аниқланди. Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарларга нисбатан МЖтКнинг 90/4 моддасига асосан 21 898 600 сўм зарар ҳисобланди ва суд органига ўтказиш учун ҳужжатлар таёрланмоқда.

Ушбу юқорида кўрсатилган ашёвий далил сифатида олинган балиқларни Нукус шаҳридаги Ногиронлар уюшмасига хайрия эҳсон сифатида топширилди.

Қорақалпоғистон Республикаси экология қўмитасининг матбуот хизмати

You may also like

Comments are closed.