Мақолалар

Президент томонидан рағбатлантирилган берунийлик Муродбек эътибор марказида

Сиз тасвирда кўриб турган болакай – берунийлик Муродбек Қодирберганов – Беруний Болалар Мусиқа ва тасвирий санъат мактаби тўгарак қатнашчиси, ёш бўлишига қарамай, мақом йўналишидаги бетакрор ижроси, ширали овози билан кўпчиликнинг эътиборига тушган ноёб истеъдод соҳиби. Кўпчиликнинг хабари бор: Муродбек яқинда Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. М. Мирзиёев номидан рағбатлантирилганди. Бугун Беруний тумани ҳокими Атабек Сапарбаев Муродбекка таълим –тарбия ва тўғри йўналиш кўрсатиб келаётган устозлари билан учрашиб, ёш ижрочининг бундан кейинги ижодий ишларида ҳам янги парвозлар тилади.

Хабарни журналист Лола ХЎЖАНИЁЗОВА йўллаяпти.

You may also like

Comments are closed.