
Электрон кундалик учун обуна мавзуси ижтимоий тармоқларда муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. АОКАда ўтган брифингда Халқ таълим вазирлиги матбуот котиби Лайло Рустамова шу масала юзасидан изоҳ берди:
〰️〰️〰️〰️
✅ «Халқ таълими вазирлиги ва «Kundalik» компанияси ўртасида давлат-хусусий шериклиги асосида шартнома имзоланган бўлиб, бунинг натижасида хусусий сармоя жалб этилган ҳолда, давлат бюджет маблағлари тежалади.
💰 Тежалган давлат маблағлари мактабларнинг моддий-техник базасини ривожлантиришга, яъни компютер ва интернет билан жиҳозлашга йўналтирилади.
🛠 «Kundalik» компаниясига тушган маблағлар — платформанинг техник инфратузилмасини сақлаш, уни ривожлантириш ва кенгайтириш учун сарфланади.
👨🏻💻 «Кундалик» лойиҳаси тўлиқ «Kundalik» компанияси томонидан молиялаштирилади. Маблағлар дастурий таъминотни яратиш, ишлатиш ва сақлашга, тизимни бошқа мактабларда татбиқ этишга сарфланади».
aoka_uz