Мақолалар

Судлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун онлайн брифинг ўтказилди

Юртимизда амалга оширилаётган суд-ҳуқуқ соҳасидаги ислоҳотларнинг мазмун-моҳияти, мақсади инсон ҳуқуқ ва эркинликлари,  уларнинг қонуний манфаатларини самарали ҳимоя қилишнинг энг муҳим кафолати сифатида суд ҳокимиятининг нуфузини янада мустаҳкамлаш, судларнинг чинакам мустақиллигини таъминлаш, уни ҳақиқий адолат қўрғонига айлантириш, кучли фуқаролик жамиятини барпо этишдаги ўрни ва ролини кучайтиришдан иборатдир.
Президентимизнинг 2018 йил 13 июлдаги “Суд-ҳуқуқ тизимини янада такомиллаштириш ва суд ҳокимияти органларига ишончни ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Фармони ҳар томонлама пухта ва чуқур ўйланган ғояларга асосланиб, тизим нуфузини ошириш, судларни ихтисослаштириш билан бирга халқ, унинг тақдири, ҳуқуқ ва манфаатларини қонуний ҳимоя қилишнинг юксак ифодаси бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёев ҳузурида 2020-йил 30 июнь куни кенгайтирилган тарзда ўтказилган видеоселектор йиғилиши белгиланган вазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати раиси ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси раиси томонидан тасдиқланган “Қорақалпоғистон Республикасида жиноятларни жиловлаш, жиноятчилик профилактикасини янада такомиллаштириш, одил судловни таъминлаш ва коррупциядан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Йўл харитаси”нинг 24-бандида белгиланган вазифаларнинг ижроси юзасидан, 2020 йил 21 ноябрь куни судлар фаолиятининг очиқлигини таъминлаш мақсадида оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари учун “ZOOM” интернет месенджери орқали онлайн брифинг ўтказилди.
Мазкур брифингда Қорақалпоғистон Республикасида фаолият юритаётган оммавий ахборот воситалари, журналистлар ва блогерлар иштирок этди.
Учрашувда судлар раислари томонидан мамлакатимизда олиб борилаётган суд – ҳуқуқ ислоҳотлари мазмун – моҳияти ва аҳамияти, суд – ҳуқуқ соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар жамиятда қонун устуворлигини таъминлаш, одил судловга эришишда юксак самаралар бераётганини таъкидлашди.
Шунингдек, брифинг доирасида суд раислари томонидан оммавий ахборот воситалари ва кенг жамоатчилик вакиллари томонидан берилган саволларга батафсил жавоблар олдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси
жиноят ишлари бўйича суди

You may also like

Comments are closed.