Янгиликлар

ФВДТ Нукус шаҳри ҳудудий қуйи тизими билан қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди

Ўзбекистон Республикаси Бош Вазири – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 10 январдаги ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашининг Раиси – Фуқаро муҳофазаси бошлиғининг 2020 йил 3 ноябрдаги буйруқлари ижросини таъминлаш мақсадида, 2020 йил 25-27 ноябрь кунлари Нукус шаҳрида “Бошқарув органлари ва ФВДТ ҳудудий қуйи тизими тузилмаларининг табиий ва техноген тусдаги фавқулодда вазиятларнинг оқибатларини бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида қўмондонлик-штаб ўқув машқи ўтказилди.
Қўмондонлик-штаб ўқув машқига:

  • Нукус шаҳри ҳокими, унинг ўринбосарлари, иқтисодиёт объектларининг барқарор ишлаш фаолиятини ошириш ҳамда кўчириш комиссияларининг таркиби;
  • Нукус шаҳар ФВДТнинг ҳудудий қўйи тизими раҳбар таркиби ва бошқарув органлари;
  • Нукус шаҳар Фуқаро муҳофазаси хизматлари куч ва воситалари;
  • Қорақалпоғистон Республикаси ФВДТ ҳудудий қуйи тизими хизматлари ходимлари;
  • корхона, ташкилот ва муассаса раҳбарлари ҳамда мутахассислари;
  • МФЙ раислари ва шаҳар аҳолисининг айрим қисмлари жалб қилинди.
    Нукус шаҳрида ўтказилган Қўмондонлик-штаб ўқув машқига жами 2252 нафар киши ва 188 та техника воситалари жалб қилинди.
    Ўқув машқини ўтказишда асосий эътибор, фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф қилиш бўйича ҳаракат режасининг тўғрилигига, табиий тусдаги юзага келиши мумкин бўлган фавқулодда вазиятларда шаҳар аҳолисининг кўчиш жойида тезкор тартибда аҳолига яшаш шароитларини яратишга, кўриладиган зарарларни мумкин даражада камайтириш ва фуқаро муҳофазаси тузилмаларининг қутқарув ва бошқа кечиктириб бўлмайдиган тадбирларни амалга ошириш бўйича тайёргарлигига қаратилди.
    Ўқув машқи давомида аҳолини кенг жалб қилган ҳолда қуйидаги ўқув машқлари амалга оширилди:
  • шаҳар ФВДТ ҳудудий қуйи тизими хизматлари раҳбар таркибининг “Йиғин” сигнали бўйича йиғилиши;
  • Нукус шаҳри йиғма командаси саф кўриги;
  • объектлардаги махсус тактик ўқув машқлари;
  • биринчи тиббий ёрдам отряди билан махсус-тактик ўқув машқи;
  • кўчирилган аҳолини қабул қилиш пункти;
  • “Фуқаро муҳофазаси куни” тадбирлари.
    Ўқув машқини ўтказиш жараёнида шаҳар йиғма командаси саф кўриги кўздан кечирилди.
    Қўмондонлик-штаб ўқув машқида иштирок этган шаҳар раҳбар таркиби, фуқаро муҳофазасининг куч ва воситалари шунингдек, шаҳар аҳолиси табиий ҳусусиятли фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва бартараф этишда, аҳолини зарур вазиятда кўчириш бўйича тадбирларни амалга оширишда раҳбарлик қилиш ва тўғри ҳаракатланиш бўйича Нукус шаҳар МФЙларда ташкил этилган кўнгилли қутқарувчилар гуруҳини жалб этган ҳолда зилзила оқибатида ҳудудда содир бўлган турли даражадаги вайронагарчиликлар остидан жабрланган аҳолини юзага келган табиий ҳусусиятли фавқулодда вазиятлардан хабардор этиш, жабрланган (бошпанасиз қолган) аҳолини муҳофаза қилиш мақсадида, хавфсиз ҳудудларга тезкорлик билан кўчириш ишларини ташкиллаштириш ва аҳолини тўғри ҳаракат қилишга ўргатиш, йиғиш ва қабул қилиш пунктлари фаолияти амалий кўздан кечирилиб, раҳбар ходимларда етарли кўникмалар ҳосил қилинди.
    Нукус шаҳридаги умумтаълим мактаблари ўқувчилари ва раҳбарлари иштирокида шаҳардаги 31-сонли умумтаълим мактабида “Фуқаро муҳофазаси куни” тадбири кўргазмали намойиш қилиниб, Фуқаро муҳофазаси бўйича савол жавоблар, очиқ дарслар ташкил қилинди ва фавқулодда вазиятлар хавфи туғилганда тўғри ҳаракатланишга ўргатиш тадбирлари бажарилиб, ўқув муассасалари раҳбар ходимларида кўникмалар ҳосил қилинди.
    Фавқулодда вазиятларда раҳбар таркибнинг хизмат вазифаларини билиши ва тузилмаларнинг тўғри ҳаракатланиши бўйича қуйидаги ташкилот
    ва муассасалар:
  • Биринчи тиббий ёрдам отряди;
  • Ҳудудий газ Қорақалпоғистон газ таминоти филиали;
  • “Қорақалпоқдонмахсулотлари” АЖ ;
  • 31-сонли умумтаълим мактабида “Фуқаро муҳофазаси” куни;
  • “Бунёдкор-мерос” МЧЖ;
  • Нукус темир йул бекати;
  • “Наупир” маҳалла фуқарола йиғини;
  • “Нукус телерадиомаркази филиали ходимлари эътибортга лойиқ деб топилдилар.

Қорақалпоғистон Республикаси
Фавқўлодда вазиятлар бошқармаси
ОАВ ва ЖТбҲҚ гуруҳи бошлиғи
катта лейтенант Айбек Абдирахманов

You may also like

Comments are closed.