Мақолалар

Ўқитувчи ва ўқувчи орасидаги боғлиқлик қандай бўлади?

Халқимизнинг эртанги куни қандай бўлиши фарзандларимизнинг бугун қандай таълим – тарбия олишига боғлиқ. Ана шундай маъсулиятли вазифани амалга ошириш учун ҳаракат қилаётган ўқитувчилар сафида эканимдан фахрланаман.
Ўқувчиларга нисбатан индивидуал ёндашиш, уларнинг психологиясини ўрганиш, ҳар бир ўқувчининг ҳарактери, унинг қизиқиши, истеъдоди, туйғуси ва билимини ҳисобга олган ҳолда дарс ўтиш ўқитувчидан жуда катта сабр – матонат, машаққат ва маъсулият талаб қилади. Мен ҳар доим ўқувчиларим билан дарсдан ташқари ҳолатларда ҳам мулоқот ўрнатишга ва дарс ўтиш жараёнларидаги камчиликларни уларнинг ўзларидан билиб олишга ҳаракат қиламан. Айниқса ҳозирги пандемия даврида кучайтирилган карантин чораларидан кейин мактабга чиққан болалар дарсларга нисбатан қизиқиши йўқолган, дангаса бўлишга улгурган. Шунинг учун айнан хозирги пайт биз ўқитувчилар учун бир оз қийинчиликларга сабаб бўлди. Айниқса болаларни ўқитишдан ташқари ҳар 30 минутда қўлларини тозалаганларини назорат қилиш, ниқобларини алмаштришларини таъкидлаш, ўқитувчиларга олдингидан – да каттароқ маъсулият юклаб қўйди. Катта синф болаларига буларни такрор эслатмаслик мумкин, лекин 5 – 6 ва ундан кичкина синф ўқувчиларига бу сўзларни тез – тез такрорлаб туриш керак.
Кучайтирилган карантин чоралари даврида март – апрель – май ойларидаги дарс жараёнларини онлайн давом эттирган ўқувчиларимнинг кўпчилиги дарс ўрганиш жараёнларида анча қийналишган. Ва ҳозирги кунда дарсларни давом этгани улар жуда катта ютуқ ҳисобланади. Мен ўқувчиларимни онлайн ўқиш даврида ўзлаштиролмаган дарсларини хозирги кунда яна қайта ўқиб ўзлаштириб олишларига ёрдам берар эканман шунақа талабчан ўқувчиларим борлигидан ҳам хурсанд бўламан. Ўқувчини қанчалик ўқишга қизиқтира олиш ўқитувчининг қўлида аслида. Ўқитувчи дарс жараёнига қанчалик креатив, ўқувчини қизиқтира оладиган методлар билан ёндошса ана ўшандагина кўзланган мақсадга эришилади назаримда. Мен шу боисдан ҳам ўз касбимни яхши кўриб ишлайман. Болалар ҳар сафар дарсга тайёр бўлиб келганларини эшитиш мени қувонтиради. Агар қайсидир ўқувчим дарсга тайёрланмасдан келган бўлса, хато олдин ўзимдан излашга ҳаракат қиламан уни шу мавзуга қизиқтира олмаганимни тушунаман. Ва шу ўқувчим билан қайта ишлашиб мавзуни тўлиқ тушиниб олиши учун ҳаракат қиламан.
Биласизми, аслида ёмон ўқувчи, тартибсиз ўқувчи бўламйди назаримда. Биз ўзимиз уларни шу аҳволга солиб қўямиз. Бутун синфни тоифаларга ажратгандек ажратамиз. Бу аълочи, бу тартибли, бу ўқимайди, бу тўполончи ва ҳокозо… Ваҳоланки, бу ажратиш ўқувчи онгида жуда ёмон муҳрланиб қолади ва ўзгаришга асло ҳаракат қилмайди. Шундай экан ҳамкасбларимга ўқувчиларга нисбатан тоифаларга ажратиш кераклигини тавсия қилмайман. Уларни борича қаъбул қилайлик, уларни борича яхши кўришимизни ҳис қилишсин ва ўзлари ўзгаришни хоҳлашсин.

Даврон РEЖEПОВ
Тўрткўл тумани 10–мактаб ўқитувчиси

You may also like

Comments are closed.