
🗂 Талабаларга стипендия тайинлашда давлат гранти, тўлов-контракт асосида таълим олаётган талабалар ҳамда И ва ИИ гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун алоҳида тартиб амал қилади.
📌 Давлат гранти асосида таълим олаётган талабалар:
➖ Биринчи курснинг 1-семестрида стипендиянинг базавий миқдори тўланади;
➖ Кейинги семестрдан бошлаб олдинги семестр натижаларига қараб қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
➖ Барча фанлардан ўзлаштириш кўрсаткичи аъло бўлган талабаларга стипендиянинг базавий миқдори 20%га оширилган ҳолатда тўланади;
➖ Умумий фанларининг 30% ва ундан ортиқ қисмини қониқарли ўзлаштирган, яъни 71 баллдан кам тўплаган талабаларга стипендия тайинланмайди. Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи ҳамда 1 ва 2-гуруҳ ногиронлиги бўлган талабалар бундан мустасно;
➖ Давлат гранти асосида таълим олаётган қолган барча талабаларга стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
📌 Тўлов контракт асосида таълим олаётган талабаларга қуйидаги тартибда стипендия тайинланади ва тўланади:
➖ Контракт асосида ўқиётганлар стипендияли ёки стипендиясиз шаклда ўқиши мумкин;
➖ Контрактдагиларга ўзлаштириш кўрсаткичидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдори тўланади.
➖ Стипендия тегишли тартибда белгиланган контракт суммаси тўланганидан сўнг тайинланади ва тўланади.
📌 I ва II гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун қуйидаги тартибда стипендия тўланади:
➖ I ва II гуруҳ ногиронлиги бор талабалар грант ёки контрактда ўқишидан қатъий назар стипендиянинг базавий миқдорига нисбатан 50%га юқори миқдорда стипендия тайинланади ва тўланади;
➖ Тўлиқ давлат таъминотида бўлган етим болалар ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болалар сирасига кирувчи талабаларга стипендиянинг базавий миқдорида стипендия тайинланади ва тўланади.
↘️ Ўзбекистон Республикаси ОТМлари талабалари учун стипендиялар миқдори қуйидагича (сўмда):
• Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси – 1.811.191;
• Беруний, Ибн Сино, Навоий, Улуғбек, Имом ал-Бухорий, Ислом Каримов ва Камолиддин Беҳзод номидаги давлат стипендиялари – 1.207.461;
• Аъло баҳога ўзлаштирган давлат гранти ва стипендияли контракт асосида таълим олаётган талабалар учун – 513.600;
• Давлат гранти ва тўлов-контракт асосидаги талабалар учун – 428.000;
• I ва II гуруҳ ногиронлиги бор талабалар учун – 632.000;
• Стипендиянинг базавий миқдори суммаси 428.000 сўмни ташкил қилади.
🔹 Сиз ўзингиз олишингиз лозим бўлган стипендияни шу миқдордан келиб чиқиб, юқорида белгиланган қоидалар асосида ҳисоблаб чиқаришингиз мумкин. Мазкур миқдор стипендияларни ошириш ҳақида Президент фармони қабул қилинганида ўзгаради.