Янгиликлар

Беруний: тумандаги иқтисодий ўсиш нуқталари қандай?

Бу саволга бугун Беруний туманига Ўзбекистоннинг Белоруссия, Польша ва Эрон Ислом Республикаларидаги элчилари ташриф буюриши баробарида жавоб изланди.
Дастлаб элчилар ва тумандаги тадбиркорлар туман ҳокимлиги мажлислар залида ўзаро фикр алмашишди. Тумандаги кўзга кўринган корхона масъуллари ва тадбиркорлар томонидан истиқболдаги режалар бўйича таклифлар киритилди. Кейин шу бугуннинг ўзида Эрон Ислом Республикаси ва Беруний тумани ҳокимлиги ўртасида уч томонлама шартнома имзоланди.
Эрон Ислом Республикасининг “Engineering and Development Company” ва Беруний туманидаги “Элит қурилиш маҳсулоти” МЧЖ ҳамда Беруний тумани ҳокимлиги ўртасида 3 томонлама шартнома имзоланди. Қиймати 1 миллион долларлик лойиҳага мувофиқ, асфальт-бетон заводи 2021 йилда ишга туширилиши белгиланди. Лойиҳада кўрсатилишича соатига 120 тонна асфальт-бетон ишлаб чиқариладиган заводда дастлаб 25 та иш ўрни яратилади.
Тадбирда Халқ депутатлари Беруний туман кенгашига ЎзЛиДеПдан сайланган депутат, туман Кенгаши раиси А. Сапарбаев тадбиркорликни ривожлантириш бўйича илғор шахсий фикрлари билан етакчилик қиляпти.

You may also like

Comments are closed.