Янгиликлар

Ҳарбийлар Нукус туманидаги хонадонлардан бирида содир бўлган ёнғинни бартараф этди


Шу йилнинг 11 декабрь куни соат 12.55да эҳтиётсизлик ва техника хавфсизлиги талабларига риоя этмаслик оқибатида Нукус туманидаги Ўзбековул ОФЙнинг Дўсимбеков кўчасидаги 75-хонадоннинг иккинчи қаватида газ баллони портлаши натижасида ёнғин содир бўлди.
Шу ҳудудга яқин жойда жойлашган Шимоли-ғарбий ҳарбий округга қарашли ҳарбий қисмлардан бирининг тезкор навбатчиси соат 13.05да Нукус туман Фавқулодда вазиятлар бўлими томонидан олинган хабарга мувофиқ ҳарбий қисмнинг доимий шайликда турган ёнғин ўчириш командасини воқеа жойига юбориш бўйича сигнал берди.
Юқори шайлик ҳолатида турган кичик сержант Бекзод Раҳимов бошчилигидаги ёнғин ўчириш командаси соат 13.15да ёнғин содир бўлган жойга етиб борди. Олиб борилган ўт ўчириш ишлари натижасида шу вақтда хонадон ичкарисида бўлган 8 ва 9 яшар хонадон эгасининг икки нафар вояга етмаган фарзандлари қутқариб олинди. Соат 13.45да Нукус туман Фавқулодда вазиятлар бўлими мутахассислари билан ҳамкорликда ёнғин бутунлай бартараф этилди.
Хонадонда содир бўлган ёнғин натижасида уйнинг 70 кв. м. майдонига талафот етказилган. Воқеа натижасида ҳеч ким жабрланмаган.
Ёнғин ўчириш командаси таркибида жорий йил муддатли ҳарбий хизматга чақирилган 4 нафар оддий аскарлар ҳам жонбозлик кўрсатди.


Шимоли-ғарбий ҳарбий округ матбуот хизмати kar24.uz учун махсус

You may also like

Comments are closed.