Янгиликлар

«Орол денгизи шўрланган ерларида инновацион стартап лойиҳалари танлови»да тўрткўллик ​Рустамжон Мадраимов ғолиб бўлди

Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Оролбўйи халқаро инновация маркази билан ҳамкорликда «Ижтимоий инновациялар ва ижтимоий тадбиркорлик дастурлари орқали ёшларнинг имкониятларини кенгайтириш» мавзусидаги семинар доирасида Инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов Ўзбекистон Республикаси инновацион ривожланиш вазирлиги ва Шўрланиш шароитида биодеҳқончилик халқаро маркази (БАА) билан ҳамкорликда эълон қилинган «Орол денгизи шўрланган ерларида инновацион стартап лойиҳалари танлови»нинг Қорақалпоғистондаги ғолибларига тантанали равишда сертификатлар топширилган эди.

Ғолиблар сафида Тўрткўл туманидан Рустамжон Мадраимов ҳам бор. У танловга «Қуёш энергиясида ишлайдиган саксовул экиш агрегатини ишлаб чиқариш» лойиҳаси билан иштирок этиб ғолиб бӯлганди. Рустамжон Мадраимовнинг лойиҳаси 338,2 млн. сўм миқдорида молиялаштирилиши белгиланган.

Эслатиб ўтамиз, «Орол денгизи шўрланган ерларида инновацион стартап лойиҳалари танлови»да Қорақалпоғистондан жами 4 нафар иштирокчи ғолиб бӯлган.

You may also like

Comments are closed.