Янгиликлар

Берунийда 6 та аҳоли манзилида тоза ичимлик суви филтрлари ўрнатилди

Беруний тумани Олтинсой ОФЙ ҳудуди оғир ҳудуд ҳисобланади. Аҳолининг реал даромадларини ошириш турмуш даражасини яхшилаш бўйича Беруний тумани ҳокимлиги ва Давлат Божхона қўмитаси биргаликда ҳудуддаги 6 та аҳоли манзилида тоза ичимлик суви филтрлари ўрнатилиб жами 6 та иш ўрни яратилди. Мазкур сув иншаотларининг ҳар бири 80 миллион сўмни ташкил қилади. Замонавий ускуналар билан жиҳозланган ичмлик сувининг таркиби туман санитария эпидемиология лабароторияси ҳодимлари томонидан текширилиб, хулоса берилди ва ичиш учун яроқли деб топилди. Сувнинг тозалиги қанчалик яхши бўлса, инсон организмида касалликларни келтириб чиқармайди. Айниқса бу ҳолат Қорақалпоғистон шароитида жуда муҳимдир. Беруний туманидаги Олтинсой Дўстлик ва Қизил қалъа ОФЙ да бундан ташқари тумандаги Султон Увайс Қорайний зиёратгоҳида ҳам худди шундай сиғимдаги сув тозаловчи ускуна ўрнатилди.
Тозаланган ичимлик сувининг ишга тушиши шу ерлик яшовчиларга янги йил байрами туҳфаси бўлди. Туман ҳокими, Божхона қўмитаси раҳбарияти ва фахрийлар олтинсойликларни самимий табриклади.

You may also like

Comments are closed.