Янгиликлар

Ижтимоий тармоққа чиқмасидан олдин ҳал бўлган масала

”Тўрткўлтумангаз” газ таъминоти бўлими Сизга шуни маълум қиладики у ҳам бўлса, ”Худудгаз Қорақалпоғистон” газ таъминоти филиалининг ”Тўрткўлтумангаз” газ таъминоти бўлими ҳудудидаги биносининг орқа томонидаги уюлган чиқиндининг йиғилиб қолганлиги бўйича ижтимоий тармоқларда тарқалган видео ролиги бўйича ўз раддиясини билдиради.

Жорий йилнинг 5 декабрь куни ”Тўрткўлтумангаз” газ таъминоти ишчи-ходимлар томонидан ”Тўрткўлтумангаз” газ таъминоти бўлими ҳудудида ҳашар уюштирилган бўлиб, атроф-муҳити тозаланган ва бино атроф-муҳитида жойлашган чиқиндилар бир жойга тўпланиб ”Тоза ҳудуд” ДУК Тўрткўл филиалига чиқиндини олиб кетиш бўйича буюртма берилган ва ”Тоза ҳудуд” ДУК Тўрткўл филиали 2020 йил 9 декабрь куни келиб чиқиндиларни олиб кетган аммо ушбу оралиқда яъни бир-икки кунда тўпланиб қолган чиқиндини номаълум шахс томонидан видеога олиб ижтимоий тармоқларда тарқатиб юборган.
Ҳозирги кунда ”Тўрткўлтумангаз” газ таъминоти бўлими ҳудуди ва биносининг атрофлари тозаланган ҳолда эканлигини маълум этиб билдирамиз.

You may also like

Comments are closed.