Хорижий давлатда таълим олганлик тўғрисидаги қайси турдаги ҳужжатларни тан олиш синовларсиз амалга оширилади?
Бу саволга Севара Зокирова қуйидагича расман жавоб берди:
— Мазкур турдаги ҳужжатлар Хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатларни тан олиш тартиби ҳақидаги Низомнинг 7-бандида санаб ўтилган. Жумладан:
📂 хорижий давлатларда умумий ўрта, ўрта, ўрта махсус, касб-ҳунар ва малака ошириш таълими олган талабгорларнинг хорижий давлатларда таълим олганлик тўғрисидаги ҳужжатлари;
📂 Ўзбекистон ҳудудида филиаллари ва қўшма таълим муассасалари фаолият юритаётган хорижий таълим муассасаларида таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
📂 тизимида олий таълим муассасалари бўлган Ўзбекистон вазирликлари ва идораларининг йўлланмалари асосида мутахассисларни мақсадли тайёрлаш учун хорижий давлатлар томонидан ажратилган квоталар (грантлар) ҳисобидан таълим олган талабгорларнинг ҳужжатлари;
📂 1992 йил 1 январгача хорижий таълим муассасаларига ўқишга кирган талабгорларнинг ҳужжатлари.