Янгиликлар

Жорий йилнинг 25 декабрь куни ижтимоий тармоқларда Нукус шаҳридаги “Согдиана” кафеси атрофида “Тулки ушланди” дея тарқалган хабар юзасидан Расмий муносабат

Жорий йилнинг 25 декабрь куни Нукус шаҳридаги “Согдиана” кафеси атрофида “Тулки” юрганлиги тўғрисида фуқаро Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг қисқа 1050 рақамига қўнғироқ қилган. Ходимлар воқеа жойига келиб, инсонларга хавф туғдирмаган ҳолда ҳайвони олиб кетишган ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасига хабар берган. Ҳолат юзасидан Нукус шаҳар инспекциясининг давлат инспекторлари хайвон шахси “Тулки” эмас, қизил китобга киритилган, кам сонли “Туркменский қорсак” эканлигини аниқлаган. Нукус шаҳар инспекцияси ва Фавқулодда вазиятлар бошқармаси ходимлари биргаликда бугун ушбу “Туркменский Қорсак” ни очиқ табиат қўйнига қўйиб юбордилар.

Маълумот ўрнида ушбу сутэмизувчи Устюрт, Амударё қайирлари, Қизилқум, Қарши ва Сандиқли чўллари, Помир-Олой адирлари, ўтмишда Ғарбий Тянь-Шаннинг тоғолди текисликлари ва адирлари тарқалган.

You may also like

Comments are closed.