Янгиликлар

Берунийда “Ёшлар дафтари”даги қизларга тикув машиналари совға қилинди

Беруний тумани, “Жуманиязов” МФЙ ҳудудида “Ёшлар дафтари”да ишсиз ёш сифатида рўйхатда турган Хасанова Сетора тикувчиликка қизиқиши борлигини, лекин тикув машинаси йўклигини билдирган эди. Беруний тумани 2-сектор раҳбари томонидан сектор раҳбари ушбу ёшнинг уйига бориб, унга ўз уйида ўзини-ўзи банд қилиб, доимий даромад манбаига эга бўлиши учун 1 та тикув машинасини совға қилди.

Шунингдек, “Лолазор” МФЙ фуқароси Ерназарова Ферузага, “Палваш” МФЙ фуқаролари Якупбаева Гулбахор ва Розимова Гулшбахорларга ҳам сектор раҳбари ушбу ёшларнинг уйига бориб, уларга ўз уйида ўзини-ўзи банд қилиб, доимий даромад манбаиига эга бўлиши учун тикув машиналари совға қилди.

You may also like

Comments are closed.