Мақолалар

Азиз ҳамюртлар! Ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини, уй-жойингиз ҳамда мол-мулкингизни асраш мақсадида қуйидаги хавфсизлик қоидаларига амал қилинг

  • уйингиздаги ёниб турган газ ва электр асбоб ускуналарни назоратсиз қолдирманг;
  • носоз газ ва электр асбоб ускуналаридан фойдаланманг;
  • иситиш печи ва ўчоқларга олов ёқиш учун бензин, керосин, дизель каби тез аланга олувчи воситалардан фойдаланманг;
  • газ горелкаси ва иситиш печлари устига кийимларни қуритманг;
  • газни резина шланга орқали улаб ишлатманг;
  • газни ёқишдан олдин гугуртни ёқиб, сўнгра газ жўмрагини аста-секин очинг;
  • иситиш печи ва унинг мўрисининг носоз жойларини ўз вақтида таъмирланг;
  • иситиш печи мўриконларини бинонинг ёғоч қисмидан 38 см.дан кам бўлган масофада ўрнатманг;
  • уйингизни кўшни иморатлари чордоғи билан туташган жойларига ёнғинга қарши девор ўрнатишни унутманг;
  • иситиш печларини қаттиқ қиздириб юборманг, уларнинг яқинига мебель ва бошқа тез ёнадиган буюмларни қуйманг;
  • иситиш печини ўрнатиш учун мутахассисларни чақиринг;
  • ностандарт ва қўлбола сақлагичлардан (предохранитель) ҳамда вақтинча ўтказилган симлардан фойдаланманг;
  • электр симларининг узилган ва ишдан чиққан қисмларини тезда созланг ёки алмаштиринг, зарур ҳолларда мутахассис ёрдамидан фойдаланинг;
  • икки ва ундан ортиқ электр асбобларини бир вақтнинг ўзида ишлатманг;
  • электр симларини бурама ёки қаттиқ тортилган ҳолда ўтказманг;
  • қўлбола ясалган электр асбобларидан ва газга мослаштирилган иситиш воситаларидан фойдаланманг;
  • ёқилган иситиш печи, газ ва электр асбобларини қаровсиз қолдирманг, уларни ёш болалар ихтиёрига топширманг;
  • ёш болаларга иситиш печи, газ горелкалари ва ўчоқларга ўт ёқишни буюрманг;
  • ёш болаларни гугурт ва олов билан ўйнашларига йўл қўйманг ва уларни қаровсиз қолдирманг;

You may also like

Comments are closed.