Янгиликлар

Нукусда журналистлар учун малака ошириш курси бўлиб ўтди

24-25 декабрь кунлари Нукус шаҳрида Миллий масс-медиани қўллаб-қувватлаш ва ривожлантириш жамоат фонди ҳамда Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Ўзбекистондаги лойиҳалар координатори биргаликда Қорақалпоғистонлик журналистлар учун малака ошириш курсини ташкил қилди.
Ўқув курсда тренерлар ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг доценти Наргис Қосимова, ЎзДЖТУ халқаро журналистика факультетининг катта ўқитувчиси Муҳайё Саидовалар босма нашрлар, интернет ва телевидения журналистлари учун, шу билан биргаликда журналистика йўналиши талабалари учун қуйидаги:

ОАВнинг янги миллий қонунчилиги;
Мақсадли аудитория билан ишлаш методлари;
Фейк матнлар, фото ва видеоларни аниқлаш;
Журналист касб аҳлоқи мезонлари;
Ахборот қарама-қаршилиги;
Мобил журналистика: фото ва видео материаллар билан ишлаш каби йўналишларда маҳорат дарсларини ўтди.

Иштирокчилар гуруҳларга бўлиниб мавзулар юзасидан машғулот қилишди.
Журналист ва блогер орасидаги фарқ, хато ва камчиликлар муҳокама қилинди.
Икки кунлик тренинг давомида ҳар бир мавзу ҳақида иштирокчилар ўзларининг фикрини айтиб ўтишди.
Ўқув курс якунида иштирокчиларга ўқув курсини тугатганлиги ҳақида ташкилотчилар томонидан сертификат топширилди.

Хуршид Адилов
Кар24 сайти мухбири

You may also like

Comments are closed.