Янгиликлар

Тахиатошда “Ёшлар театри“нинг янги спектакльи намойиш этилди. Беш нафар ёш маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитиладиган бўлди

27 декабрь куни Ўзбекистон ёшлар иттифоқи Тахиатош туман Кенгаши қошида ташкил этилган “Ёшлар театри“ тўгарагининг “Тебранмас юраклар“ номли спектакльи намойиши бўлиб ўтди.

Унда туман ҳокими Илҳом Маткаримов, туман мутасадди ташкилотлари раҳбарлари иштирок этишди. Ажинияз Исмайлов муаллифлигидаги спектакльнинг муваффақиятли намойишидан сўнг, туман ҳокимининг совғалари топширилди.

Хабарингиз бор, 25 декабрь куни мамлакатимиз Президенти Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон ёшлар форумидаги ёшлар билан учрашувида вилоят ҳокимлари ҳар қайси туман ва шаҳардан 5 нафаргача ёшларни маданият ва санъат олийгоҳларида маҳаллий бюджет ҳисобидан ўқитиш ва келгусида уларни ўз ҳудудида уй-жой ва мутахассислиги бўйича иш билан таъминлаш чораларини кўриш бўйича топшириқларини белгилаган эди.

Тахиатош тумани ҳокими Илҳом Маткаримов маданият соҳаси бўйича беш нафар ёш айнан, “Ёшлар театри“ тўгараги аъзоларидан олинишига ва улар мазкур ўқув йилининг иккинчи семестридан бошлаб, маданият ва санъат институтининг биринчи курсига қабул қилинишларига ваъда берди.

You may also like

Comments are closed.