
“Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танлови ғолиблари аниқланди
✅ Жорий йилнинг 17 декабрь куни эълон қилинган “Ҳуқуқий тарғиботни амалга оширишда инновацион технологияларни қўллаш” танлови якунланди.
📲 Танловда қатнашиш учун 355 нафар номзодларнинг ҳужжатлари ва тегишли материаллар @adliyaga_bot телеграм боти орқали қабул қилинди.
Тақдим этилган материаллар Адлия вазирлиги ҳамда Инновацион ривожланиш вазирлиги ходимларидан иборат таркибда ташкил этилган комиссия томонидан ўрганиб чиқилиб, қуйидагилар ғолиб деб топилди:
● 1-ўрин – mehrtilsimi.uz сайти (Авезов Саламат Юлдашевич);
● 2-ўрин – civil.uz сайти (Абдихакимов Исломбек Баҳодир ўғли);
● 3-ўрин – @yurist_maslahati телеграм канали (Шамсиддинов Мухриддин ва бошқалар).
🔰 Ғолиблар ҳомийлар томонидан ажратилган қуйидаги совғалар билан тақдирланади:
● 1-ўрин: планшет;
● 2-ўрин: электрон китоблар учун қурилма;
● 3-ўрин: ақлли соат.
Адлия вазирлиги фуқароларимизни жамият ҳаётида ижтимоий фаол бўлишга чорлаб қолади.
huquqiyaxborot