Янгиликлар

Экология қўмитаси матбуот хизмати бошлиғи Улбосин МирзаназароваKar24 сайти томонидан тақдирланди

Kar24 сайтининг икки йиллиги муносабати билан ташкиллаштирилган лойиҳамизда турли номинациялар бўйича тақдирлаш ўтказилган эди.

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитаси матбуот хизмати бошлиғи Улбосин Мирзаназарова йил давомида сайт билан мунтазам ва яқиндан ҳамкорлик олиб боргани учун “Йилнинг энг фаол ҳамкори“ номинацияси билан тақдирланди.

Баъзи сабабларга кўра, ҳамкоримиз тадбирда иштирок этаолмаган эди. Улбосин Мирзаназаровани тақдирлаш мақсадида 30 декабр куни Қорақалпоғистон Республикаси Экология комитетига ташриф буюриб, қизғин қутладик.

You may also like

Comments are closed.