Янгиликлар

Кам таъминланган оила аъзоларига ишлаши учун хорижга чиқаётганида 10 млн.гача микроқарз берилади

2021 йил 1 январдан “Ижтимоий ҳимоя ягона реестри ахборот тизими”га киритилган кам таъминланган оила аъзоси ташкиллаштирилган меҳнат миграцияси йўли билан вақтинчалик ишлаш учун хорижга чиқаётганда уларга микроқарзлар бериш тартиби жорий қилинади. Мазкур микроқарзлар чет давлатларга ишга жойлашиш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун 10 млн. сўмгача миқдорда 1 йил муддатга берилади.
Микроқарз фоиз ставкасининг Марказий банк асосий ставкасидан ошадиган, лекин асосий ставканинг 1,5 бараваридан кўп бўлмаган қисми компенсация қилинади.

You may also like

Comments are closed.