«Тахиатош Иссиқлик Электр Станциясида энергоблоклар ўчирилди»ми? Эндичи-энди ўчириладими?
Тахиатош Иссиқлик Электр Станциясининг «Тахиатош Иссиқлик Электр Станциясида энергоблоклар ўчирилди» сарлавҳаси билан материаллар эълон қилинган эди. Ушбу хабарга расмийлар томонидан муносабат билдирилди.
Тахиатош ИЭСда 2021 йил 5 январ куни ускуналарда ўчишлар содир бўлмади. Соат 16:43 да станцияни Ўзбекистон Республикасининг ягона энерго тизими билан боғловчи ҳаво линияларининг аварияга қарши автоматика ишлаши сабабли энерго тизимдан ажралган ҳолда ишлаб қолди, дейилади хабарда.
Шу вақтда Шимоли-Ғарбий энерго тизимида корхонанинг ишлаб чиқараётган электр энергия қуввати истеъмолидан ортиб кетиши ҳисобига №1 чи буғ-газ қурилмасида юкланиш 205 МВтдан 150 МВтгача камайди.
Соат 16:53 вақти билан Тахиатош ИЭСи ягона энерго тизимга уланди ва тўлиқ нормал иш режими тикланди. Бу пайтда Хоразм ва Қорақалпоғистон Республикасида электр энергия истемолчиларида узилишлар содир бўлмади.