Журналистик суриштирув

#Журналистик текширув Қорақалпоғистон медицина институти айрим талабалари нега норози? Қайта топширишдан қайта ўталмагонлар ҳақидаги янги гаплар…

Биз сайтимиз орқали эсингизда бўлса, Қорақалпоғистон медицина институтида Қозоғистон ва бошқа чет эл олийгоҳларидан медицина институтига «перевод» қилган талабалар ва уларнинг ота-оналари норозичилиги бўйича институтда журналистик суриштирув олиб боргандик ва институтда журналист Лобархон Базарбаева, Институт ректори ва сенатор Орал Aтаниязова билан келиб чиққан вазият юзасидан юзма-юз суҳбат олиб борганди. kar24.uz мухбири ректордан талабалар ва уларнинг ота-оналари билан очиқ сухбат қилишини сўраб мурожаат қилган. Ректор эса рад этмаган. Очиқ суҳбатда журналист ва талабалар уларнинг ота-оналарнинг илтимоси инобатга олинган ва институт ректори 26-декабрда қайта тест (сессия) топширишлари учун яна бир бора талабаларга имконият берган.
Бугун Kar24.uz мухбири институт ректори Орал Aтаниязова билан телефон орқали боғланди ҳамда вазиятга ойдинлик киритди.
Ректор айтганидек, талабалар 2020 йил 26- декабрда қайта тест (сессия, компютерда рус-тилида) топширган.
Орал Атаниязова: “Талабалар Қозоғистон, яъни чет элда (олдинги олийгоҳида) рус тилида таълим олган. 2020 йил февраль ойида талабалар Қорақалпоғистон медицина институтига «перевод» қилишган. Февраль ойидан то июль ойигача рус тилида ўқишган. Ҳар куни дарсда рус тилида савол-жавоблар бўлган. Лекин, якуний назоратда 4 та фандан 10 та фангача «қониқарсиз» баҳо олишган. Низом бўйича 4 фандан ортиқ «қониқарсиз» баҳо олса, курсдан-курсга қолдирилади. Бизга жами 92 та талаба «перевод» қилганди. Шундан 31 та талаба ўқишни яхши ўзлаштириб, ўқишини давом эттирди. 61 та талаба 4 та фандан 10 та фангача «қониқарсиз» бахо олди. 26-декабрдаги охирги имконият, қайта топширишдан сўнг, 27 та талаба «қониқарли» баҳо олди. 34 та талаба эса «қониқарсиз».
Низом бўйича «отчисление» бўлмади. Биз уларга имконият бердик. Улар дарсларни ўзлаштиришмаган. «Қониқарсиз» баҳо олган талабалар курсдан-курсда қолдирилди ва улар қайта ўқийди.
Улар тиббиёт институтида ўқишяпти. Кун келиб, улар миллат қаҳрамонлари, кун қаҳрамонлари бўлишлари керак. Кимнингдир хатосини яна кимдир тўғрилаши мумкин, айтингчи кун келиб тиббиёт ходими, шифокорнинг кичкина хатосини ким тўғрилай олади? Шифокор хато қилиши мумкин эмас. Улар бўлажак шифокорлар. Мен уларга Низомдан ҳам чиқиб, журналист ва ота оналар, талабалар илтимоси учун руҳсат бердим. Бироқ, кун келиб, шифокорга иккинчи имконият берилмайди. Шифокорнинг хатоси, кўз юмиб кетган бемор қайтиб келмайди. Улар қайта ўқишлари керак. Ўқишлари шарт!
Биз вазиятга адолатли ойдинлик киритиш тарафдоримиз. Зеро, қонун ҳаммага тенг!

You may also like

Comments are closed.