Янгиликлар

Идоралараро мувофиқлаштирувчи кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди

Беруний туманида қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини, жамият ва давлат манфаатларини ҳимоя қилиш, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликнинг олдини олиш борасида фуқароларнинг ўзини-ўзи бошқариш органлари, мутасадди идоралар томонидан жамоатчилик назоратини амалга оширган ҳолда 2020-йил
12 ойи давомидаги ишларнинг якунлари, соҳаларда йўл қўйилган хато ва камчиликлар ҳамда келгусида бажарилиши белгиланган вазифалар муҳокамасига бағишланган навбатдаги идоралараро мувофиқлаштирувчи Кенгаш йиғилиши бўлиб ўтди.

Кенгаш йиғилишида Беруний туман ҳокими А.Сапарбаев ҳоким ўринбосарлари, тумандаги жиноят, фуқаролик, иқтисодий суд раислари, Бош прокуратура ҳузуридаги ИЖҚК Департаменти туман бўлими бошлиғи, Ички ишлар бўлими бошлиғи ва таркибий тармоқ бошлиқлари, Ёшлар агентлиги, барча назорат қилувчи идоралар раҳбарлари, туман тиббиёт бирлашмаси, тижорат банкларининг туман филиали бошқарувчилари, коммунал хизмат кўрсатиш ташкилотлари раҳбарлари, ўзини-ўзи бошқариш идоралар раҳбарлари, туман халқ таълими бўлими, мактабгача таълим бўлими ва бошқа ташкилот раҳбарлари иштирок этди. 2020-йил давомида йўл қўйилган хато ва камчиликлар юзасидан танқидий таҳлилий муҳокамалар ўтказилди. 2021-йилдаги иш давомида хатоларга йўл қўймаслик вазифаларни ўз вақтида амалга ошириш юзасидан қатор топшириқлар берилди.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

You may also like

Comments are closed.