Мақолалар

Ватанимиз сарҳадлари сергак ва мард ўғлонлар қўлида

Ўзбекистон Республикасининг 1992 йил 14 январда қабул қилинган “Ватан ҳимоячилари кунини белгилаш тўғрисида”ги Қонунига биноан мамлакатимизда 14 январь – Ватан ҳимоячилари куни миллий байрам сифатида катта тантана билан нишонлаш ўзига хос анъанага айланган.Таъкидлаш ўринлики, Ватан остонадан, инсон яшаб нафас олиб турган гўшадан, инсоннинг киндик қони тўкилган хонадон тупроғидан бошланади.Шу боис, инсон илк бор нафас олиб, улғайиб вояга етган она заминга меҳр-муҳаббат ва садоқатда бўлиши, унинг ҳар бир ҳовуч муқаддас тупроғини кўзига тўтиёдек суртиши, унга нисбатан бир умр фарзандлик ҳисси билан яшаши унинг учун ҳам фарз, ҳам қарздир. Ватанимиз тупроғидаги ҳар бир қарич ер муқаддас ҳисобланади. Шунинг учун аждодларимиз юрт тупроғини кўзларига тўтиё этганлар, қаерга борса ҳам ватан ёди билан нафас олганлар. Юртимиз инсонлари ватанимиздан ташқарида бахт-саодатга эриша олмайдилар. Ҳар бир инсоннинг ўз Ватани унинг учун дунёдаги энг гўзал ва муқаддас макондир. Ватанга меҳр-муҳабати бўлмаган инсонни ота-онасига меҳри бор десалар бунга ишониб бўлмайди. Она ватанимизга садоқатли бўлиш, аждодлар меросига қизиқиш, миллий маънавиятдан бахрамандлик, ўзига ишонч, келажак олдида маъсуллик туйғуларини тарбиялайди.Маҳаллаларимизда “Ватан ҳимоячилари куни” га бағишланган тадбирларни карантин қоидаларига амал қилган ҳолда ўтказишнинг мазмун-моҳияти шундан иборатки, ёшлардан Республикамиз Қуролли кучларининг салоҳияти ва обрўси, мамлакатимиз мустақиллиги ҳамда ҳудудий яхлитлиги, халқимизнинг тинч ҳаётини ва мустақилликни мустаҳкамлаш йўлидаги бунёдкорлик меҳнатини ҳимоя қилиш, ёш авлодни ватанпарварлик руҳида тарбиялашдаги аҳамиятини кенг ёритиб бериш, уларни ўз ватанига содиқ ва фидоий инсонлар этиб тарбиялаш барча ОФЙ ва МФЙ ҳамда ҳамкор ташкилотлар фаолларининг энг муҳим вазифаларидан бирига айланган.Бугунги кунда таълим муассасаларидан тортиб, барча жойларджа ёшлар, айниқса, ўқувчи ёшларда ватан равнақи, юрт тинчлиги, халқ фаровонлиги, комил инсон, ижтимиой ҳамкорлик каби миллий ғояларнинг асосий йўналишларини шакллантириш, маънавий-маърифий ишларни янада такомиллаштириш анъанага айланиб бормоқда. Ёшларни ҳарбий хизматга кузатиш маросимларини тантанали ўтказиш ҳам ватанпарварлик тизимига киради. Ватанимиз, халқимиз тинчлиги ва осойишталигини ишончли ҳимоя қилиш, бугунги кунда ҳар бир йигит қизнинг орзуси ва бурчига айланиб бормоқда.Хабарингиз бор муҳтарам Президентимиз Ёшлар Форумида ёшларга жуда катта ишонч билдирдилар. Юртимизда бугун ёшлар қўлланяпти. Президент Мурожаатномасида 2021 йил “Ёшларни қўллаб-қуватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили” номи бериш ташаббуси илгари сурилди ва бу маъқулланди.Биз шундай юртда яшаётганимиз билан фахрланамиз. Шундай юртни севмаслик, унга юракдан хизмат этмаслимк асло мумкин эмас! Она-Ватанга садоқатимиз, уни севишимиз иймонимиз бутунлигидир!…Тинч яшаяпмиз. Негаки, юртимиз сарҳадларини мард ўғлонларимиз куну тун сергак қўриқлашяпти. Улар сабаб осмонимиз мусаффо, юртимиз тинч, кўнглимиз хотиржам! Барчани эртага юртимизда кенг нишонланадиган 14 январ – Ватан ҳимоячилар куни билан табриклайман. Бахт ва омад тилайман.Қ. АРТИКОВ,депутат, “Тўқимачи” МФЙ раиси.

You may also like

Comments are closed.