Янгиликлар

Ҳокимнинг ноқонуний қарори бекор қилинди

Қўнғирот туманида “MINQAZI” фермер хўжалиги 2017 йилда ташкил этилиб, туман ҳокмининг қарори билан унга 92,5 гектар ер майдони ажратилиб, ҳокимлик ва фермер хўжалиги ўртасида ер участкасини узоқ муддатли (49 йил муддатга) ижарага олиш шартномаси тузилиб фаолият кўрсатиб келган.
Лекин, тадбиркорнинг фаолияти узоқ давом этмади, сабаби туман ҳокимининг 2020 йил май ойидаги қарори билан фермер хўжалигининг ер майдони олиб қўйилиши белгиланган.
Тадбиркорнинг мазкур қарордан норози бўлган Бизнес-омбудсманга йўллаган мурожаати асосида ҳолат тўлиқ ўрганиб чиқилиб, туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш ҳақида Қўнғирот тумани Маъмурий судига даъво ариза киритилган.
Суд томонидан иш кўриб чиқилиши жараёнида ҳокимлик томонидан фермер хўжалигининг ер майдонини олиб қўйиш жараёнида амалдаги қонун ҳужжатлари талаблари бузилган деб топилиб, Бизнес-омбудсман даъво аризаси қаноатлантирилиб, туман ҳокимининги ноқонуний қарори бекор қилинган.
Натижада фермер хўжалиги ер майдони тўлиқ қайтариб берилиб, унинг тадбиркорлик фаолиятини давом эттиришига асос яратилди.

You may also like

Comments are closed.