Янгиликлар

Қарздор жисмоний шахс ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш вазифаси Ички ишлардан МИБга ўтди

Бош прокуратура ва Ички ишлар вазирлигининг “Ижро ҳужжатлари талабларини бажаришдан бўйин товлаётган қарздор жисмоний шахслар ва ижро ҳужжатлари бўйича олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидиришда Мажбурий ижро бюроси ва ички ишлар органларининг ҳамкорлиги бўйича йўриқномани тасдиқлаш тўғрисида”ги қарори лойиҳаси эълон қилинди.
Лойиҳа асосида қарздор жисмоний шахс ва олиб қўйилиши лозим бўлган болани қидириш вазифаси ички ишлар органларидан олиниб, МИБнинг қидирув бўлинмаларига юклатилади.

You may also like

Comments are closed.