Мақолалар

Асоссиз айблов ва ноҳақ ҳукм ёхуд «буюртма» билан қамалган инсон оқланди


«Ишонч» газетасининг 4 декабрь кунги сонида, бундан 8 йил илгари суд ҳукми билан “айбдор” деб топилган ва ниҳоят яқинда Олий суд томанидан оқланган журналист ҳусусида «Оқланиш машаққати, ёхуд қарор топган ҳақиқат» сарлавҳали мақола эълон қилинди. Албатта, инсон шаъни ҳар нарсадан устун, уни ҳимоя қилиш эса бурч ва ғурур иши…

Туҳмат балоси

Кексалар дуога қўл очганда, «сув, ўт ва туқмат балосидан асрасин!»дея ният қилишади. Бу-бежиз эмас, албатта. Чунки улар бехосдан пайда бўлиб, одамга катта зиён етказади. Журналистика соҳаси бўйича Қорақалпоғистонда биринчи бўлиб номзодлик илмий диссертациясини ҳимоя қилган Абдусамад Абдумуратовни кўпчилик иқтидорли олим, моҳир педагог, ҳалол ва тажрибали журналист-раҳбар сифатида билади. Афсуски, унинг бошига ҳам кутилмаганда туҳмат балоси ёпирилди. Бу эса унинг ҳаётини остин-устин қилиб ташлади.

Ҳамкасб “чақуви”

2012 йил 9 апрель куни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги муассислигидаги “Тинчлик посбони” газетаси ходими «таҳририятдаги талон-тарожлик туфайли иш ҳақи ололмаяпмиз», деган мазмунда бош муҳаррирга тегишли чора кўришни сўраб, ҳуқуқни муҳофаза қиливчи органларнинг бирига ариза билан мурожаат этади. Орадан қирқ кун ўтгач, Ички ишлар вазирлигининг назорат-тафтиш испекцияси тахририятда текшириш бошлайди.

Асоссиз айблов ва ноҳақ ҳукм

Ариза асосида таҳририятда тафтиш ўтказган инспекция ҳам, солиқ идораси ҳам ҳеч бир камчилик топа олмаган. Солиқ инспекцияси текшируви хулосасида: “Таҳририят солиқдан 58 миллион сўмлик тўловни олдиндан тўлаб қўйган, ойлик иш ҳақидан ҳам қарзи йўқ, аксинча, аризачининг ўзи иш ҳақи ҳисобидан таҳририятга 20 минг сўм миқдорда қарздор” деб қайд этилган. Шундай бўлса-да, негадир тафтиш хулосалари прокуратурага тақдим қилинди. Прокуратура эса бош муҳррирни дарҳол ҳибсга олади ва тергов жараёни бир неча ойга чўзилиб кетади. Тергов чоғида айбсиз “айбдор” Жиноят кодексининг 6 моддаси талабларини бузганликда айблабланади. Аниқроғи, бор-йўғи 3 минг нусхада нашр этиладиган газета бош муҳарририга “ҳисобчи билан жиноий тил бириктириб, жиноий грух тузиб, давлат мафаатларига жуда кўп миқдорда зарар етказган”деган айблов элон қилинади.

Узоқ давом этган тергов жараёнида А.Абдумуратов ўзининг айбсизлигини ҳар бир эпизод бўйича исботлашга ҳар қанча уринмасин, бари самара бермайди. Туҳмат тегирмони шиддат билан айланиб, «буюртма» асосида таёрланган айблов хулосаси судга юборилади. Жиноят ишлар бўйича Нукус шаҳар суди ҳақиқатни аниқлаш, айбсизлик презумпцияси принциплари ҳамда айблов ҳукми чиқариш асосларига риоя қилмасдан, судланувчига нисбатан далилларни рад этиш сабаларни ёритмасдан, ҳар бир далилнинг ишга алоқадарлиги, мақбуллиги ва ишончлилиги нуқтаи назаридан баҳоланасдан, А.Абдумуратовга 3 йил муддатга муайян ҳуқуқлардан маҳрум қилиш ва 22 миллион 22 минг сўмлик жарима жазоси тайинлайди. Кассация инстанциясида эса мазкур суд ҳукми ўзгартилиб, амнистия актига асосан жазодан озод этилади. Шу тариқа туҳмат туфайли бир инсоннинг ҳуқуқлари бузилиб, шани топталади…

Адолат тантанаси

Инсон умиди ва ишончи ўлмайди, деганлари рост экан. Адолат эгилиши, букилиши, лекин синмаслигига ишонган А.Абдумуратов туҳмат тошидан қалби синган бўлса-да, ўзини йўқотмади. Ҳаммасига сабот ва матонат билан чидади. Ўзига ноҳақ қўйилган айбловларни олиб ташлаш, топталган ҳақ-ҳуқиқини тиклашни сўраб 2012-2020 йиллар оралиғида суд идораларига қатнайвериб чарчамади. Афсуски, доим бир хил жавоб оларверди: “Сизга тўғри айб эълон қилинган. Суд қарорлари қонуний ва асосли”…
Ниҳоят, шу йил 6 июль куни Олий судда мазкур жиноят иши бўйича Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратураси киритган протест қаноатлантирилиб, ноҳақ чикарлган ҳукм бекор қилинди ва А.Абдумуратов реабилитация қилиш йўли билан тўлиқ оқланди. Орзиқиб кутилган адолат тантана қилди.

Кураш давом этади

  • Менга туҳмат уюштирган ушбу жиноят иши буюртмачилари ҳам, ташкилотчилари ва ижрочилари ҳам энди қонун олдида жавоб бериши керак. Чунки, улар қилган ҳатти-ҳаракатлари учун жазо олмаса, адола

тнинг неча пуллик қадри бўлади?

! Мазкур ҳолат шариатда кечириб бўлмас гуноҳ, қонунда эса жиноятдир. Бу азобдан ҳар кимни Яратганнинг ўзи асрасин! – дейди кўзлари чақнаб турган А.Абдумурадов. Демак, у яна адолат йўлида курашаверади…

PS: Устоз ҳақидаги юқаридаги мақолани ўқиб, ҳали кўп саволлар жавобсиз қолаётганини англаш қийин эмас. Ўзингизнинг ҳақлигингизни билсангиз-у, туҳмат қилиб сиздан жиноятчи ясаб олишса, ғараз ниятдаги кўрсатма туфайли инсон тақдири, худди, “хамирдан қил суғиргандек” силлиқ ҳал этиласа, бундан ёмони йўқ… Балки, ушбу сатрларни ўқиётган кишида, “мана ҳуқуқи тикланибди, шу пайтгача етказилган моддий ва маънавий зарар ҳам ундирилар, лекин бу ноқонуний жиноят ишини очиш ва юритиш, ноҳақ жазо тайинланишига сабаб бўлган масъулларга қандай чора кўрилади?”, – деган мантиқий савол туғилиши ҳам мумкин.
Биз эса: “Уни нега “синдирмоқчи” бўлишган?” деган соволга жавоб топишни ҳозирча муштарийларимизнинг ўз ихтиёрига қолдиришни маъқул кўрдик.

You may also like

Comments are closed.