Янгиликлар

Бўзатовда “Қизил мия” ўсимлиги илдизларини ноқонуний қазиб олган фуқаро қарийб тўрт миллион сўмга “тушди”

Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг Бўзатов туман инспекцияси томонидан ўтказилган навбатдаги рейд табдири натижасида, Чимбой туманида яшовчи фуқаро Е.И томонидан ноқонуний равишда захира еридан хеч қандай рухсатсиз (шартномасиз) 1600 кг “Қизил мия” ўсимлиги илдизларини қазиб олиб кетаётган вақтида тўхтатилди.

Ҳолат юзасидан фуқарога нисбатан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, табиатга етказилган зарарни қоплаш учун 3 920 000 сўм даъво ҳисобланди ва маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодекснинг 60-моддасига асосан маъмурий ишлар бўйича суд органига тегишли ҳужжатлар тақдим этилди. Бу ҳақида Қорақалпоғистон Республикаси Экология қўмитасининг матбуот хизмати хабар бермоқда.

You may also like

Comments are closed.