Янгиликлар

Kunuzqoraqalpogiston Тасдиқланмаган маълумот тарқатди

Kunuzqoraqalpogiston. ТАСДИҚЛАНМАГАН МАЪЛУМОТ ТАРҚАТДИ

Шуни маълумот ўрнида келтириб ўтамиз. Қорақалпоғистон кун.уз мухбири мазкур ҳолат бўйича ҳеч қандай суриштирув ишларини Беруний туманида олиб бормасдан, эшаклар қабристонини Беруний туманида топилган дея ёлғон ва ишончсиз хабар тарқатган. Беруний тумани ҳокимлиги, туман Санитария эпидемиология осойишталик маркази, туман экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бўлими, давлат кадастр агентлиги Беруний тумани бўлими билан ўрганилган вақтда эшаклар қабристон Беруний тумани ҳудудида аниқланмаган ва аниқланмаганлик ҳолати бўйича туман кадастр агентлиги томонидан маълумот берилган. Бундан ташқари бу видеони илк эълон қилган манбаа блогерининг таъкидлашига кўра, сўйилган эшак гўшти суяклари Беруний туманида топилмагани бўйича ҳам туман ҳокимлиги ахборот хизматига билдирган.

Шунга қарамасдан кўпгина ижтимоий тармоқ кузатувчилари Қорақалпоғистон кун.узнинг хабарларига ишонади. Шундай экан янада ишончни мустаҳкамлаш учун аниқ маълумотларга таянган хабарларни ҳамда ҳамкорликни кучайтиришни сўраб қоламиз. Ёлғон ва тасдиқланмаган маълумотларни эълон қилиш ва уни Оммавий ахборот воситаларида, интернет тармоқларида тарқатиш жавобгарликка тортишга сабаб бўлиши мумкин.

Беруний тумани ҳокимлиги ахборот хизмати

You may also like

Comments are closed.