

Жорий йил 7-10 февраль кунлари Тошкент шаҳрида спортнинг Қўл жанги тури бўйича 16-17 ёш ўғил ва қиз болалар, ҳамда 18 ёшдан катта эркаклар ва аёллар ўртасида Ўзбекистон чемпионатида ўтказилган эди.
Мазкур мусобақада Тахиатош туманидан ҳам спортчилар иштирок этиб юқори натижалар кўрсатди. Жумладан, 16-17 ёш оралиғида 50кг вазнда Алланиязова Арайлим 1-ўрин, тумандаги 1-мактаб 11-синф ўқувчиси Тувакбаев Атабек 16-17 ёш оралиғида 60кг вазнда 3-ўрин, 3-мактаб 10-синф ўқувчиси Хамидуллаев Улуғбек 16-17 ёш оралиғида 70кг вазнда ғодиб бўлиб, жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритишди.
Совриндорларни рағбатлантириш мақсадида туман ҳокими И.Маткаримов улар билан учрашиб, Ташаккурнома ва қиммат баҳо совғалар топширди.