Янгиликлар

Тармоқларда тарқалган нўжоя видеолар «Стихия» элеcтрон мусиқа, маданият ва илм фестивалидан олинмаган

14-15 май кунлари Қорақалпоғистон Республикасининг Мўйноқ шаҳрида навбатдаги «Стихия» (stihia.org) электрон мусиқа, маданият ва илм фестивали бўлиб ўтди.
Фестивалда Россия, Қозоғистон, Туркия ва Қирғизистондан келган мусиқий продюсерлар, мусиқачилар ва DJлар иштирок этишди. Форумда шунингдек Ўзбекистон ва Россия олимлари, экологлари, мутахассислари ҳам 300га яқин саёҳлар қатнашишди.
Фестиваль доирасида «6 миллиард дарахт» ижтимоий акцияси ўтказилиб, унинг давомида Мўйноқ шаҳрида 5 мингдан ортиқ дарахт экиш кўзда тутилган. Ушбу лойиҳадан кўзланган мақсад минтақадаги экологик вазиятни яхшилаш учун қурғоқчиликка чидамли бўлган бута ва мевали дарахтларни Мўйноқ шаҳри ҳамда Орол денгизининг пастки қисмида босқичма-босқич экишга йўналтирилган.
Ижтимоий тармоқларда мазкур фестиваль давомида бўлганлиги айтилаётган ёлонғоч ҳолда ўйнаётган қизнинг видеолари тарқалмоқда.
Фестивалда Ички Ишлар Вазирлиги,Миллий Гвардия, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Соғлиқни сақлаш Вазирлиги томонидан жамоат, йўл ҳаракати ва ёнғин хавфсизлиги таъминланди ҳамда иштирокчиларнинг санитария-гигиена қоидаларига амал қилиниши назорат қилинди.Тармоқларда тарқалган нўжоя видеолар «Стихия» электрон мусиқа, маданият ва илм фестивалидан олинмаган.

ҚР Туризм ва спорт бош бошқармаси матбуот хизмати

You may also like

Comments are closed.