Янгиликлар

Тўрткўлда пули ўғирланганини айтган шахснинг ўзи “ўғри” бўлиб чиқди

Қорақалпоғистонда пулларини қиморга ютқазган фуқаро ИИБга ёлғон кўрсатма билан мурожаат қилди. Бу ҳақда ИИВ матбуот хизмати хабар бермоқда. Жорий йил 7 июнь куни Тўрткўл туманида яшовчи фуқаро О.С. ИИОга мурожаат қилиб, туманда унинг ҳамёни ва ичида бўлган 2 100 AҚШ доллари ҳам 3 млн 500 минг сўм пуллари номаълум шахслар томонидан ўғирлаб кетилганлигини маълум қилган. Ушбу мурожаат асосида туман ИИБ тезкор-тергов ҳаракатларини олиб бордиб Натижада, О.С.нинг ўғирлик ҳақида ёлғон кўрсатма берганлиги маълум бўлди. Буни эса фуқаронинг ўзи ҳам тан олди.
Жорий йил май-июн ойлари давомида О.С. ўзига тегишли 2100 AҚШ доллари ҳам 3 млн 500 минг сўм пулларини қимор ўйнаш ва таваккалчиликка асосланган тотализаторга тикиб, ютқазганлиги аниқланди.  Айни пайтда унга нисбатан ЖКнинг 237-моддаси (ёлғон ахборот бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов олиб борилмоқда.

You may also like

Comments are closed.