Умидсиз бўлманг!

    Инсон яралибдики доимо ўз олдига қандайдир мақсадлар қўйиб яшайди. Мақсадсиз инсон қанотсиз қуш мисолидир. Билимли шахс жамиятда ўз ўрнини топиш учун ҳеч қачон изланишдан тўхтамайди. Мен кўплаб одамларнинг ҳаётидан нолишига ҳайрон қоламан. Ахир, сиз олдинга ҳаракат қилмай туриб мақсадга еришаман десангиз катта хато қиласиз. Кўпгина билимли, зеҳни ўткир ёшлар кичик омадсизлик ёки ҳаёжон туфайли имтиҳонлардан ўтиша олмайди. Яқин кунларгача шулар қаторида мен ҳам бор эдим. Лекин мендаги умид асло сўнмади ва мақсадимга эришдим.Тўғриси олдинлари фақат орзу қилиб ишончсизлик билан топширар эдим. Бу сафар қатъият ва ўзимга ишонч билан имтиҳонларга кирдим. ”Мен шу йил ўқишга кираман” деб ўзимга ўзим сўз бердим. Бу билан мен нима демоқчиман? Фақат ва фақат ўзингизга ишонинг, қўрқувни энгиб ҳар хил кераксиз нарсаларни миянгиздан чиқариб ташланг. Ахир айтишадику «Замон сенга боқмаса, сен замонга боқ» деб. Ҳаммаси ўзингизга боғлиқ, омад Сизга ҳурматли абитуриент!

Шерзод БЕКЖОНОВ.