Журналистик суриштирув

Қозоғистоннинг университетларига ўқишга топширганлар пулини олмоқчи. Нега?

Таҳририятимизга турли-туман жойлардан мурожаатлар келмоқда. Шулардан бири кўпчиликни ҳайратга солиб, ўқитаётган Қозоғистон Республикасининг олий таълим муассасалари ҳақида.
“Мен 2019 йил Нукусда Қозоғистоннинг Чимкент шаҳридаги М.Авезов университетига ўқишга топширдим. “Агро” банкка қўл ҳақи учун 3 млн. сўм тўладим. Аммо шу йил ўзимизнинг институт талабаси бўлдим. Мўйноқдан кўп ёш ҳужжат топширганди, аммо ҳануз ўша хорижий ўқишдан дарак йўқ, берилган телефон рақамларини олмаяпти, ўтирадиган жойларини тез-тез ўзгартирмоқда. Илтимос, мана шу масалани ҳал этиб, пулимизни қайтиб олишда ёрдам берсангиз”, деб ёзмоқда Мўйноқ тумани “Ҳамза” кўчаси, 84-уйда яшовчи Рахия Артикова.

Мазкур масала бефарво қолмаслигига ишонамиз. Мутасадди ташкилотлар, албатта ушбу муаммони тегишли тартибда ўрганиб чиқади.

You may also like

Comments are closed.