17- Ғалаба кузатиладими?

    16 жангга чикиб 14 тасини нокаут билан якунлаб хаммасида ғолиб бўлган профессионал боксчимиз Шоҳжаҳон Эргашев 13 апрел куни навбатдаги учрашувини ўтказади.

Мазкур беллашув Атлантик Сити (Нью-Жерси штати, АҚШ)даги Боардwалк Ҳалл аренасида бўлиши режалаштирилган. Ҳозирча 10 раунд бўлиши кутилаётган жангда ҳамюртимизнинг рақиби маълум эмас.

Бокс кечасининг асосий тўқнашувида мухлислар енгилмас боксчилар америкалик Кларесса Шилдс ва германиялик Кристина Хаммер ўртасидаги чемпионлик жангига гувоҳ бўлишади.

Сўнги ютуқларига тўхталсак, 15-феврал куни рингга кўтарилган Шохжаҳон америкалик Майкл Фоксни очколар бўйича ортда қолдириб, мағлубиятсиз сериясини давом қилганди.