Мақолалар

Муносиб эътибор ёшларни янада фаолликга чорлайди

Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 30-июнь Ёшлар куни муносабати билан ўтказилган тантанали маросимдаги маърузасида билдирилган юксак эътироф ва эътибор эртанги кунига катта умидлар билан дадил қадам отаётган ҳар бир ёшни руҳлантириб, мамлакатимизда ҳар бир соҳада амалга оширилган ишларда янада фаол бўлишга ундаб, бу борада ўз олдиларига олий мақсад ва аниқ режалар белгилаб олганлиги аниқ.
2021 йил мамлакатимизда Президентимиз томонидан Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили деб эълон қилиниши, юртимиз ёшларининг ҳаётида катта бурилишларга йўл очишларига туртки бўлган бўлса, бугунги байрам табригида эътироф этилган кенг имкониятлар- келажагимиз пойдеворининг яна да мустаҳкамланишига негиз бўлиб, юртимиз ёшларининг кучига куч, шижоатига яна да шижоат кўшмоқда.

Маърузада Президентимиз фарзандлар камолоти ва ёшлар тарбиясига алоҳида тўхталиб, ёшлар ўртасида китобхонликни, мутолаа маданиятини ривожлантириш тўғрисида жуда долзарб ва аниқ вазифаларга тўхталиб ўтди.
Шунингдек, янги ўқув йилидан таълим кредити имтиёзли шартларда 7 йил муддатга, Марказий банкнинг асосий ставкасида, яъни жорий йилда 14 фоиз ставкада ажратилиши, «Темир дафтар»га киритилган оилаларнинг фарзандларига, олийгоҳдаги ўқишнинг биринчи йили учун, контрактни бюджетдан тўлаш бериш тартиби жорий этилиши, бунга қўшимча равишда, таълим кредитларини қоплаш учун йўналтирилган маблағлар даромад солиғидан ҳам озод қилиниши тўғрисидаги фикрлар оилавий шароити сабабли фарзандларининг олий маълумотли бўлишдек ўй-ҳаёллари орзулигича қолиб кетган қанчадан-қанча ота-оналар ва илмга чанқоқ ёшлар учун ажойиб янгилик бўлди.

Ипотека дастури доирасида уй-жой сотиб олиш учун ёш оилаларга қўшимча 2 мингта квота ажратилиши белгиланиб ва ушбу мақсадлар учун бюджетдан 60 миллиард сўм маблағ йўналтирилиши, ёш оилаларнинг ипотека кредитини қайтаришга тўлаган маблағлари даромад солиғидан тўлиқ озод қилиниши ва “Дафтарлар”га кирган оилаларнинг янги турмуш қураётган фарзандларига ўз хонадонида қўшимча уй-жой тиклаши учун 33 миллион сўмгача гаровсиз кредит ажратиш тизими йўлга қўйилиши президентимизнинг ёш оилалар учун оталарча ғамхўрлигининг ёрқин ифодаси деб биламиз.
Маърузада Президентимиз томонидан билдирилган ҳар бир масала ва таклиф аниқлиги ва бугунги кун ёшлари учун ўта долзарблиги билан катта аҳамиятга эга. Ҳар ўқув йили якуни билан туман, шаҳар, вилоят ва республика даражасида битирувчилар бандлигини таъминлашга оид дастурлар қабул қилиш амалиёти йўлга қўйилиши тўғрисидаги фикрларда сўнгги пайтларда кўпчилик ёшлар ва уларнинг ота-оналари учун оғриқли бўлган бандлик масаласига аниқ ечим бўлишини ҳисобга олсак, чин маънодаги халқ истаги ва орзуси жам бўлганлигини тўлиқ англаймиз.

Юқоридагиларни ҳисобга олган ҳолда, ёшлар форумида Президентимиз томонидан илгари сурилган таклиф ва ташаббусларнинг мазмун-моҳиятини ҳар бир сайловчига, шу қаторда ёшларга етказишда ва белгиланган аниқ ва долзарб вазифаларни амалга оширишда фаоллик билан иштирок этамиз.
Чунки, ёшларга диққат- эътибор қаратиш, муаммоларига ечим топиш, шунингдек, муносиб равишда рағбатлантириб бориш, уларнинг шахсий фидойилигини юксалтириб, ватанпарварлик туйғусини теран ҳис қилган ҳолда, юртимиз равнақи йўлида аянмасдан хизмат қилишга чорлайди.

Р. Джумамуратов
Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутати,
ЎзМТДП фракцияси аъзоси

You may also like

Comments are closed.