Янгиликлар

Тахиатошда интерактив усулда давлат хизматларидан фойдаланувчилар сони ортган

Тахиатош тумани Давлат хизматлари маркази томонидан 2021 йилнинг I-ярим йиллигида жисмоний ва юридик шахсларга 30 096 та давлат хизматлари кўрсатилган. Шундан, 9,8 фоизи яъни 2 964 таси сайёр тартибда амалга оширилган.
Ҳисобот даврида, кўрсатилган давлат хизматлари сони туман аҳолисининг 40,3 фоизини қамраб олган.
Кўрсатилган давлат хизматлари ўтган 2020 йилнинг I ярим йиллигига нисбатан 1,9 каррага ўсган (195 фоиз), яъни 14 623 кўпайган.
Марказ томонидан “ДХМ-МАҲАЛЛА-ФУҚАРО” тамойили асосида, тумандаги маҳаллаларда, корхона ва ташкилотларда давлат хизматларидан интерактив усулда фойдаланиш кўникмаларини шакллантириш ва оширишга қаратилган тарғибот ишлари ҳамда ташкил этилган ўқув семинарлар натижасида, фуқаролар томонидан мустақил равишда интерентдаги my.gov.uz портали орқали тўғридан тўғри давлат хизматларидан фойдаланиш учун ваколатли органларга қилинган мурожаатлар сони ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 2,1 каррага яъни 279 тага ортган.

You may also like

Comments are closed.