Янгиликлар

Берунийда мактаб ўқувчиси отасининг автомашинасида одам “уриб олди”

Беруний туманида яшовчи Н.И. мактабда 11-синфни тугатаётган ўғлига ўзига тегишли “Каптива” русумли автомашинасини бошқариш учун берди. Вояга етмаган Б.Н.нинг автомашина бошқараётганини аниқлаган Беруний тумани ИИБ ЙҲХБ ходимлари ота ва ўғилни маъмурий жавобгарликка тортди, деб хабар бермоқда Беруний хавфсиз туман. Бундан тўғри хулоса чиқармаган ота ўғлини яна бошқаришга автомашинасини берди. 24 май куни Б.Н. мактабига бораётган вақтида йўл-транспорт ҳодисасини содир қилди. Натижада, у С.М.нинг оғир тан-жароҳати олишига сабабчи бўлди. Аммо у жабрланган фуқарога ёрдам бермай ҳодиса жойидан яширинган. Беруний тумани ХТБга қарашли мактабларнинг бирида таълим олаётган вояга етмаган Б.Н.нинг қилмишлари фош бўлиб, унга нисбатан Беруний тумани ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Ўзбекистон Республикаси ЖКнинг 266-моддаси 1-қисми ва 117-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилди.

You may also like

Comments are closed.