Янгиликлар

Қорақалпоғистонлик Ёшлар парламенти аъзолари тақдирланди

Жорий йил 10-12 июнь кунлари Ёшлар парламенти аъзоларининг сиёсий-ҳуқуқий саводхонлиги ва норма ижодкорлиги соҳасидаги билимларини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида махсус ўқув семинарлари ташкил этилганди. Унда Қонунчилик палатаси депутатлари, соҳанинг кўзга кўринган олимлари, атоқли ҳуқуқшунослар, ташқи ишлар вазирлиги масъул ходимлари Ёшлар парламенти аъзоларига мастер класс ўтишди.

Ўқув семинарларнинг марказий студияси Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясида ва ҳудудий студиялар Ёшлар агентлигининг вилоятлардаги студияларида ташкил этилди. Қорақалпоғистон Республикасидан сайланган аъзолар ҳудудий семинарда фаол иштирок этишди. Куни кеча Ёшлар парламенти аъзоларига сертификатлар топширилди.

Бу каби лойиҳалар Қонунчилик палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоларининг ҳар соҳада фаол бўлиши, замонавий билимларни мукаммал эгаллаб бориши, янги қонун лойиҳалари юзасидан зарур таклифларни беришда юқори салоҳиятларини намоён қилишларида туртки бўлади.

You may also like

Comments are closed.