Хўжайли туман ҳокимлиги «Энг намунали томорқа» танловини эълон қилади

   Хўжайли туман ҳокимлиги «Энг намунали томорқа» номинацияси бўйича танлов эълон қилади. Унга кўра, туман фуқаролари яшаш ўйи томорқасига экилган маҳсулотларидан (бодринг, сабзи, помидор, пиёз, бақлажон, картошка ва бошқалар), қанча даромад олгани ва шу йилда нима экмоқчи, тайёргарлик жараёнлари қандай эканлигини кўрсатишлари керак.

Шунингдек уй атрофидаги томорқага бўлган эътибори, оиласини ўзи етиштирган маҳсулот билан таъминлаш (сут, қатиқ, сарёғ ва ҳакоза) аҳволи, товуқ, курка, ўрдак, бедана, қўй-эчки ва қора мол сақлаши ҳар томонлама ўрганилади.

Танлов шартига кўра, иштирок этишни хоҳловчилар ўз уй томорқасини телефонда фото-расм ва видео тасвирга олиб (3 дақиқадан ошмаслиги керак), аниқ яшаш манзили ва ўзи ҳақидаги маълумотларни Телеграмм тармоғидаги «Хўжайлитоморқа» гуруҳига жойлаштириши лозим.

Танлов 20 февральдан 28 февральга қадар давом этади ва туманнинг 10та энг яхши томорқа эгалари танлаб олиниб, мукофотланади ва совғалар билан тақдирланади.