Янгиликлар

Қорақалпоғистонда тадбиркорлар қисқа рақам олишга қийналадими? Вазирлик расмий изоҳ берди

Жорий йил июль ойида социал тармоқларда тарқалган видеомулоқотда фуқаро И.Сагидуллаев томонидан “Maks One” маъсулияти чекланган жамиятига қисқа рақам олишда ёрдам сўраган мурожаати ўрганиб чиқилиб қуйидагиларни маълум қиламиз, деб Ахборот ва телекоммуникациялар вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Бошқармаси.
Жорий йил 31 май куни Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига йўллаган 11-сон мурожаатингизни тегишли топшириққа асосан Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлиги ўрганиб чиқди.
Тадбиркорлик субъектлари ўртасидаги ўзаро соғлом рақобат муҳитини янада ривожлантириш, уларга қўшимча қулайликлар яратиш мақсадида, шунингдек, тадбиркорлик субъектларининг қисқа рақамларни танлаб олиш юзасидан мурожаатларини инобатга олиб, ҳозирда Вазирлик томонидан қисқа рақамларни танлов асосида олиш тартибини ишлаб чикиш бўйича ишлар олиб борилмоқда. Мазкур ишларни жорий йилнинг III чораги якунига қадар тугатиш режалаштирилган.
Шунингдек, бугунги кунда Вазирлик амалдаги RH 45-101:2019 “Ўзбекистон телекоммуникациялар тармокларини рақамлаш тизими ва режаси” раҳбарлик ҳужжатига асосан “MAKS ONE” МЧЖга ўрнатилган тартибда навбатдаги қисқа рақам ажратиш масаласини кўриб чиқишга тайёр эканлиги билдирган.

You may also like

Comments are closed.