Янгиликлар

Тўрткўлда Ёшлар парламенти аъзоси ташкил этган “IT Revolution“ форуми старт олди

Айни вақтда Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси Акмал Сражатдинов ташаббуси билан Тўрткўл туманида ташкил этилган “IT Revolution“ форуми старт олмоқда.

14-15 июль кунлари Тўрткўл туманида ўтказилиши режалаштирилган форумга Қорақалпоғистоннинг турли нуқталаридан иштирокчилар ташриф буюришди. Очилиш маросимда Тўрткўл туман ҳокими Рустам Шамуратов сўзга чиқди. Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлис Қонунчилик Палатаси ҳузуридаги Ёшлар парламенти раиси Шаҳноза Жолдасова ҳамда форум президенти Акмал Сражатдиновлар ҳам сўзга чиқиб, иштирокчиларга омад тилашди.

Икки кунлик форум давомида иштирокчилар Журналистика, Робототехника, Медиа ва Маркетинг, Бизнес психологияси, Дастурлаш йўналишлари бўйича маҳоратли ва тажрибали менторлардан сабоқ олишади.

You may also like

Comments are closed.