Янгиликлар

Пневматик тўппонча божхонани “ёриб киролмади”

Амалдаги қонунчилик талабларига кўра, фуқаровий ва хизмат қуролини ҳамда унинг ўқ-дориларини Ўзбекистон Республикаси ҳудудига олиб кириш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудидан олиб чиқиш ва Ўзбекистон Республикаси ҳудуди орқали транзит қилиш Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардиясининг рухсатномаларига кўра амалга оширилади.
Куни кеча қонунчилик талабларига зид равишда ўқ отар пневматик тўппонча ва ўқ дориларни мамлакатимиз ҳудудига олиб киришга уринган шахс божхона ходимлари томонидан тўхтатиб қолинди.
Хусусан, Қорақалпоғистон Республикаси божхона бошқармаси “Даут-ота” чегара божхона пости ходимлари томонидан фуқаро Х.А бошқарувидаги “Форд транзит” русумли юк автотранспорт воситасига ортилган юклар постдаги рентген қурилмаси орқали божхона назоратидан ўтказилганида, ҳужжатларда кўрсатилмаган ва рухсат берувчи тусдаги махсус ҳужжатларга эга бўлмаган “ПМ49” номли пневматик тўппонча ҳамда 357 дона 4,5 мм калибрли фуқаровий спорт пневматик қуроли учун мисланган пўлат шарчалари – ўқ дориларини божхона назоратидан яширин тарзда республикамиз ҳудудига олиб киришга уринганлиги фош бўлди.
Мазкур ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда

You may also like

Comments are closed.